Get Mystery Box with random crypto!

Мустаҳкам заминга оёқ қўйган, ўзи бақувват, қалби тоза ва онги | Mubaşşir Ahmad

Мустаҳкам заминга оёқ қўйган, ўзи бақувват, қалби тоза ва онги мусаффо миллат энг кучли миллат бўлади.

Бизнинг оёқларимиз мустаҳкам асос узра турибди. Аждодларимиз қуриб кетган асос Қиёматга қадар чидаб бера олади.

Ўзимиз молиявий-иқтисодий жиҳатдан кучли бўлишимиз керак. Бунинг учун ишбилармон, тежамкор ва меҳнаткаш халқимиз бор, хавотирланмасак бўлади.

Нафсига қул бўлмаслик, барча хунук хислатлардан холи бўлаб, гўзал сифатлар билан зийнатланиш қалбни тозалайди. Тоза қалбли, олийжаноб ва юксак ахлоқли миллат миллатлар олди бўлишга ҳақли.

Онгини қуллик асоратларидан халос қилган, унга мустақиллик ва ўз-ўзига ишонч ҳисларини эккан миллат бошқаларга эргашмайди ва муте бўлмайди.

Хуллас, кучли миллат бўлишга ҳақлимиз ва бунга етарли асосларимиз бор. Фақат олдимизга буни ғоя ўлароқ қўйиб ва унинг атрофида бирлаша олсак, етарли.

http://t.me/MubashshirAhmad