Get Mystery Box with random crypto!

Мактабда ўқирдим. Акам уйланди. Бир куни дастурхон бошида янги | Mubaşşir Ahmad

Мактабда ўқирдим. Акам уйланди. Бир куни дастурхон бошида янги келин акамга қаттиқроқ гапириб юборди. Акам бир тиржайиб қўйди. Аммо мен тиржаёлмадим.

– Хотин эрига шунақа муомала қиладими? – дедим акамнинг тарафини олиб...
Янги келин дастурхондан туриб кетди. Бироз ўтиб, орқасидан ака чиқиб кетди. Ташқарига қулоқ солсам, келин йиғлаяпти. Гапим ботиб кетибдилар.

Энди акамдан ҳам гап эшитса керак, бекор қилдим-да, деб ўйлаб турсам, янги куёв уйга қайтиб, ҳимоячисини бир шапалоқ туширса денг...

– Сенинг нима ишинг бор, ҳақорат қилса сенга нима? – дейди.

Хўўўп, буни нега эсладим, биласизми? Ўтган ҳафта Адлия вазири диний уламоларимизга "наҳий мункар қилаверма, дўзахнинг эшиги очиқ турсин" деган гапига бир ҳовучгина дин ғамидаги мўминлар, имомлар "бекор айтибсан", деб муносабат билдирганди.

Бу масалага кеча Қўмитанинг, бугун диний идоранинг расмий муносабати чиқибди. Иккала муносабат ҳам янги куёвнинг шапалоғини эслатади. Биз ҳали диний идора Адлияга норозилик нотаси жўнатади, деб юрибмиз.

Майли, биз ҳуқуқий демократик давлатда яшаяпмиз. (Ёмон кўп айтвордикда шу гапни) Бировга дин мажбуран сингдирилмайди.

Ҳар ким ўз эътиқоди билан яшайди. Хоҳласа мусулмон бўлсин, хоҳламаса ароғини ичиб, носини чекиб, кайфини қилиб юраверсин. Шундай экан, мен муслимаман деб, бошига рўмол ўраб юрган қизларга ҳам индаманглар! Бу уларнинг ҳуқуқи! Пайғамбар алайҳиссалом суннатини тирилтиряпман деб, соқол қўйганларга ҳам индаманглар!

Бу уларнинг эътиқоди! Биз ҳуқуқий демократик давлатда яшаяпмиз-ку! Баъзи жойларда "ҳуқуқий демократик" деган жойи тушиб қолмасин...

(с) Алишер Назар

http://t.me/MubashshirAhmad