Get Mystery Box with random crypto!

Шариатда қоида бор: “Мақсад воситани оқламайди”. Масалан ўғри | Mubaşşir Ahmad

Шариатда қоида бор: “Мақсад воситани оқламайди”. Масалан ўғри ўғриликни етимларга тарқатаман, деб амалга оширган бўлса ҳам жазоланади. Чунки унинг мақсади қанчалик инсоний ва гўзал бўлмасин, унга етиштираётган воситаси ифлос ва ёмон ҳисобланади.

Чунончи шаҳар ҳокимиятининг мақсади яхши бўлиши мумкин. Лекин ўрнатилган қонун-қоида ва тартиботларни бузиш ёмон иш. Биринчидан қонун ё қоида бузиляпти. Иккинчидан ҳокимият ўзи чиқарган қонунларни бузяпти. Ва қонундан бўйин товлашда бошқаларга ўрнак бўляпти. Буниси эса жуда хавфли жараён.

http://t.me/MubashshirAhmad