Get Mystery Box with random crypto!

Феминист, ультрафеминист, кўрфеминист, жинсий озчилик ҳимоячил | Mubaşşir Ahmad

Феминист, ультрафеминист, кўрфеминист, жинсий озчилик ҳимоячилари, ҳар қандай муаммога муаммо тарафлама эмас, гапнинг эркак ёки аёл ҳақидалиги призмасидан қарайдиганлар, муаммо қолиб кетиб, "нега аёлни гапирдинг" дейдиганлар каби миясини бировга бошқарувга берганлар диққатига!

Дўстликни шундоқ тарк этворинглар, илтимос!
Блоклаворсанглар, ундан ҳам хурсанд бўламан)

Изоҳдаям ёзиб юрманглар. Барибир фикрингизни бир тийинга олмайман)

Биз аёлларни сизсиз ҳам ҳурмат қила оламиз!
Жинсий озчилик (яъни, к нуқта т ларни) эса, охирги ҳужайрангиз қолгунча ҳимоя қилсангиз ҳам қабул қилмаймиз.

P.s. Эркакка нима ярашиши, нима ярашмаслигини эркакларга ёзиб ўтирадиган БАЪЗИ аёллар диққатига: ўзингизнинг эрингизга эркак қанақа бўлиши кераклигини ўргатинг.

Сизнинг эркакларга қилаётган "ақллилигиздан" келиб чиқиб, эрингизнинг эркакликни ўрганиб олишга кўпроқ эҳтиёжи борлигини тушуниш мумкин. Ўша одам эркак қанақа бўлишини билмагани учун сиз бу ерда эркакларга эркаклик ҳақида тренинг ўтиб юрибсиз.

P.p.s. Яқинда бир халқаро ташкилотнинг Тошкентдаги бир меҳмонхонада қўшни давлатлардан бирининг мактаб-колледж ёшидаги қизларни олиб келиб, дунёда аёллар зўрланмоқда, азобланмоқда деб миясини дастурлаб қайтариб юборганини кўриб қолгандим.

Ўшалар шу ёшдан мана шундай фикрлар билан катта бўлса, сизларга ўхшаб шунчаки эркаклардан нафратланадиган, ҳар қандай ҳолатда "аёл деган сўзни оғзига олиб қўйди!

Уни жазолаш керак!", деб, вазиятга эмас, жинсга қараб хулоса ясайдиган андроидларга айланади (Андроид операцион тизими ҳақида гап кетмаяпти ). Кейин, бошқаларни бу йўлга даъват қилади.

Бундай фикрлаш модага айланиб, одамни бошқалардан ақллироқ кўрсатишни бошлаганидан кейин, кўр-кўрона тақлидчилар кўпаяди.

Сиз нафратланаётган эркаклардан бири сизнинг отангиз, бири акангиз, бири укангиз, бири амакингиз, бири бобонгиз бўлади! Тренд экан деб, ўрни келса келмаса, "аёл-эркак" нигоҳи билан қарайверадими?

Бир муаммо бўйича 5 марта пост қўйсанг, фигурант эркак бўлса, биров индамайди.

Худди шу муаммони яна қўйсанг, аммо фигурант аёл киши бўлиб қолса борми, битта ультрафеминист келиб "аёлларни гапирма!", дейди. Гап аёл-эркакликдамас-ку, баъзи бир ҳурматсиз бефаросатлар! ))

Гап - муаммонинг ўзида! Ана ўша муаммонинг ўзига қараб кўринглар, қўлинглардан келса!

Менинг бу борадаги қарашларим ўзгармайди. Сизларникиниям ўзгартириш орзуйим йўқ.

Шунинг учун, мен юқоридаги санаган тоифалардан бўлсангиз, бир-биримизнинг асабимизни ўйнатмай, дўстликдан ўчиринг!

Шу пайтгача ўзингизни азоблаб, дўстликда чидаб турганингиз учун раҳмат)

(c) Dilshod Odilov

http://t.me/MubashshirAhmad