Get Mystery Box with random crypto!

#Қуръон_муаллим Махлуқнинг махлуқдан ёрдам сўраши маҳбуснинг | Mubaşşir Ahmad

#Қуръон_муаллим

Махлуқнинг махлуқдан ёрдам сўраши маҳбуснинг маҳбусдан кўмак исташига ўхшайди.

Аллоҳ таоло айтади: "Сиз: «Ундан ўзга ўзингизча гумон қилганларингизни чақиринг. Бас, улар сиздан зарарни кушойиш қила олишга ёки буриб юборишга молик эмаслар», деб айтинг. Ана ўша дуо қилаётганлари Роббиларига васила изларлар, қайсилари яқинроқ эканини (билмоқ учун). Унинг раҳматини орзу қилурлар ва азобидан қўрқурлар. Албатта, Роббингизнинг азоби ҳазир бўлишга лойиқдир"

(Исро сураси, 56-57-оятлар).

Демак, ўзи Аллоҳнинг раҳмати орзуида юрган кимса қандай қилиб бировни раҳмат қила олади?

Ўзи Аллоҳнинг азобидан қўрқиб турган кимса қандай қилиб бировни азоблай олади? Шунга қарамасдан, Аллоҳнинг азобидан қўрқмай, бир пулга арзимайдиган нарсаларни Унга шерик қилиб юрганларга ҳайрон бўлади киши..

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube