Get Mystery Box with random crypto!

#Қуръон_муаллим Дунё ҳаёти тугаши билан тарих, ҳодисалар ва б | Mubaşşir Ahmad

#Қуръон_муаллим

Дунё ҳаёти тугаши билан тарих, ҳодисалар ва башарият, буларнинг ҳамма-ҳаммаси тугаши оқил одам рози бўладиган мантиқий якунми?

Сизнингча, золимлар бахтиёр ҳолатларида вафот этишлари мақбул интиҳоми?
Мазлумларнинг эса ғам-қайғуда ўлиб кетишлари рози бўладиганингиз ниҳоями?

Агар ҳаётнинг бори шу дейилса ғирт мантиқсизлик, фаросатсизлик ва енгилтаклик қилинган бўлмайдими?.
Чунки бу дунё ҳаёти ҳар бир дақиқаси, ҳар бир ҳодисаси ва ҳар бир ҳаракати билан охират ҳаётининг
муқаддимасидир:

"Наҳотки Бизнинг сизни яратишимиз беҳуда бўлган ва сиз Бизга қайтарилмассиз, деб ҳисобласангиз?!"
(Муминун сураси, 115-оят).

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube