Get Mystery Box with random crypto!

Музний айтадилар: 'Имом Шофеъий вафотларига яқин олдиларига ки | Mubaşşir Ahmad

Музний айтадилар: "Имом Шофеъий вафотларига яқин олдиларига кирдим ва: "Эй Абу Абдуллоҳ, қандай тонг оттирдингиз?", дедим. У киши айтди:

"Дунёдан ўтувчи, биродарлардан айрилувчи, ўлим косасидан сипқорувчи, Аллоҳ сари борувчи ва ёмон амалларимга йўлиқувчи бўлиб тонг оттирдим. Билмам, нафсимни жаннатга бориш билан табриклайми ёки дўзахга қулашига таъзия айтайми?".

"Менга насиҳат қилинг", дедим.
Имом дедилар: "Аллоҳдан қўрқ, охиратни қалбингда гавдалантир. Ўлим кўз ўнгингда бўлсин ва Аллоҳнинг олдида туришингни унутма!
Аллоҳ азза ва жалладан хавфда бўл. Ҳаром қилганларидан узоқ бўлиб, фарзларини адо эт.

Аллоҳ азза ва жалла билан бўл. Ҳақиқат қайси томонда бўлсаям, шу томонда тур!
Кам бўлсаям Аллоҳнинг неъматини ҳақир санама, балки унга шукр билан қучоқ оч!

Сукутинг тафаккур, каломинг зикр ва қарашинг ибрат бўлсин! Сенга зулм қилганни кечир. Сендан алоқани узганга ула. Ёмонлик этганга яхшилик қил. Синовларга сабр эт ва Аллоҳга тақво билан дўзахдан паноҳ тила!"

Telegram |Facebook| Instagram | YouTube