Get Mystery Box with random crypto!

Кеча таниқли журналист ва жонкуяр публицист Дилфуза Комил ва т | Mubaşşir Ahmad

Кеча таниқли журналист ва жонкуяр публицист Дилфуза Комил ва турмуш ўртоқлари журналист ва ташкилотчи Абдужаббор ака Умаров томонларидан таъсис этилган TWO DOORS интеллектуал семинарлар маркази ва "Ўзимиз билан юзма-юз" муаллифлик лойиҳасининг тақдимотларида қатнашдим.

Тақдимотда уч нарса эътиборимни тортди:

1. Мақсадли Интеллектуал Марказ Тошкентда биринчи бор очилаётган бўлса керак. Алҳамдулиллаҳ, шу даражага ҳам келибмиз.

2. Марказнинг олдига қўйган мақсадлари. Дилфуза опа тақдимотда қилган чиқишларида инсон миясини ўрганиш, ундан унумли фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш борасида кўплаб семинарлар ташкил этилишини айтдилар. Уларнинг мавзулари ҳақида хабардор бўлиб, семинарлар анча қизиқарли ва фойдали бўлишини тушундим.

3. Қизиғи, Марказ Ҳалқа йўлдаги "Bonanza" кафеси фаолият юргизган бинода иш бошлади. Қорин ўрнига мияни тўйдиргани борамиз, энди
.

Мурожаат учун: +998973746009, +998995110015.
Манзилни юқорида айтдим.

Telegram |Facebook| Instagram | YouTube