Get Mystery Box with random crypto!

Асл мусулмон мутафаккир мантиқига кўра айта оламан: Буғ кучин | Mubaşşir Ahmad

Асл мусулмон мутафаккир мантиқига кўра айта оламан:
Буғ кучини кашф қилиб, ақлини сувнинг қайнаши орти ва унинг суюқликдан газга айланувчи қувватини ўрганишга бағишлаган инглиз олими, бу иши билан "Аллоҳнинг сифати зотининг айними? Ёки зотидан ўзгами? Ёки айни ҳам, ўзга ҳам эмасми?" деган масалани ўрганган мусулмон олимдан кўра ислом фитратига яқинроқдир.

Чунки мусулмон олими бу ҳаракати билан мусулмонларни фирқаларга бўлиб ташлайдиган ва ақл билан эмас, ақлдан озиш билан натижаланадиган хизматни амалга оширди.

Чунки инсон олий малакасининг табиий соҳаси коинот ҳақида изланишдир. Бу изланишнинг натижалари эса қуйидагича бўлади:

- Аллоҳга иймон пайдо бўлади.

- Ақллар Унинг буюклигининг яна бир жиҳатидан баҳра олади.

"Ғайбий мужодалар"да очилган барча майдонлар эса бизнинг ақлий қувватимизни инсофсизларча яксон этмоқда.

Инсон ақлини уфқларда кезишдан ва еру осмондаги олий қудрат кенгликлари билан дўстлашишдан маън этадиган сунъий тўсиқларни жаҳолат ва залолатгина пайдо қилади. Ислом эса бундай ишлардан покдир!

Шайх Муҳаммад Ғаззолий, "Ислом ва ишсиз қолдирилган қувватлар" китобидан

Telegram |Facebook| Instagram | YouTube