Get Mystery Box with random crypto!

Оқкўнгиллилик ва қалб покизалиги.. Булар одамларда топилиши қи | Mubaşşir Ahmad

Оқкўнгиллилик ва қалб покизалиги..
Булар одамларда топилиши қийин бўлган оғир ибодат.

Ҳарамда ўз кўзим билан кўрдим. Бир одам Каъбаи мушаррафани тавоф қилаётганларга иккинчи қаватдан қараб, йиғлаган кўйи илтижо қиларди:

"Аллоҳим, буларнинг сўраганларини бергин! Раббим уларни умидсиз қайтарма! Ҳаммаларини мағфират қилгин!"

У киши бу дуоларни такрорлашдан толмасди-чарчамасди. Шу даражадаки, Ҳарамдаги аксар дуоси шу бўлди.

Нега бундай қилаётгани сабабини сўрасам: "Менга ана шулар саноғича фаришталар: "Сўраганларинг мислича ўзинггаям бўлсин!" дейишлари етарли" *, дея жавоб қилди.

Ана шундай қалбларга қанчалар муҳтожмиз!

Абдуллоҳ Юсрий
---
* "Ким биродари ҳаққига ортидан дуо қилса, унга муваккал бўлган фаришта: "Омийн, сенга ҳам шундай бўлсин!" дейди" ҳадисига ишора.
Имом Муслим ривоятлари.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube