Get Mystery Box with random crypto!

Янги ўқув йилдан бошлаб “Ўзбек тили ва адабиёти” фани ўқитувчи | Muallim | Ta'limga oid

Янги ўқув йилдан бошлаб “Ўзбек тили ва адабиёти” фани ўқитувчиларига миллий сертификат учун 20% эмас, балки 50% устама тўланади

Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузини оширишга алоҳида эътибор қаратилади.

Президент “Ўзбек тили ва адабиёти” фани ўқитувчиларига ҳам халқаро сертификатга эга бўлган бошқа фан ўқитувчиларидан кам бўлмаган миқдорда қўшимча ҳақ тўланиши адолатдан бўлишини таъкидлади.

Шу мақсадда миллий сертификатга эга бўлган “Ўзбек тили ва адабиёти” фани ўқитувчиларига келгуси ўқув йилидан бошлаб 50 фоиз устама тўланади.

Ўзбек тили бўйича халқаро фан олимпиадаси ўтказилиши, ғолиб ва совриндорлари пул мукофоти билан тақдирланиши ҳамда олийгоҳларга ўзбек тили филологияси йўналиши бўйича давлат гранти асосида ўқишга қабул қилиниши белгиланди.

https://t.me/muallimlarga