Get Mystery Box with random crypto!

Фарзанди 1-синфга чиққан ота-оналар: — Устоз, болам биринчи п | Muallim | Ta'limga oid

Фарзанди 1-синфга чиққан ота-оналар:

— Устоз, болам биринчи партада  ўтирсин, илтимос  Биздан нима хизмат, устоз...

Фарзанди 2-синфга ўтганда:
— Устоз, боламнинг ўқишлари яхшими? Раҳмат, устоз, албатта, уй вазифаларини ўзим бирга бажаряпман. Раҳмат, сизга устоз

Фарзанди 3-синфга ўтганда:
— Менинг болам ҳам тадбирда қатнашсин, ўзим ёдлатаман, шеърини. Барака топинг, устоз

Фарзанди 4-синфга ўтганда:
— Устоз, боламни одоби яхшими, ўзингиз чарчамаяпсизми? Барака топинг, устоз.

Фарзанди 5-синфга ўтганда:
— Мани болам бошланғич синфда ҳамма фандан аъло баҳо оларди, нимага ўқитувчи она тилидан 4 баҳо қўяди, ўзингиз бир гаплашиб кўринг, устози

Боласи 6-синфга ўтганда:
— Мажлис дейсизми, ман ишдаман, адаси чет элдалар,  кейинги сафар борарман.

Боласи 7-синфга ўтганда:
— Менга уй вазифаларини тайёрлаяпман дедику, ўзи ўқитувчиларингиз битта мени боламни топиб олган. Мактабга боролмайман, вақтим йўқ!

Фарзанди 8-синфга ўтганда:
— Нима битта менинг боламда телефон бор эканми, тортиб олишга нима ҳақингиз бор. Устингиздан шикоят қиламан

Фарзанди 9-синфга ўтганда:
— Муштлашган бўлса тарбия беринг, ҳадеб мени безовта қилавермай, сиз билан гаплашгани вақтим йўқ.

Фарзанди 10-синфга ўтганда:
— Устоз, фарзандимнинг ўқишлари яхши бўлиши учун нима қилишим керак, у эртага бир столнинг эгаси бўлиши керак, ёрдам беринг...

https://t.me/muallimlarga