Get Mystery Box with random crypto!

Ўқувчиларингиз учун шеър Ўзингизни авайланг, оғримасин жонинг | Muallim | Ta'limga oid

Ўқувчиларингиз учун шеър

Ўзингизни авайланг, оғримасин жонингиз,
Ҳеч бир дарсда дард сабаб камаймасин сонингиз.
Бўлсангиз бардам, ўзим бўлай гиргиттонингиз,
Доим соғ-у саломат, омон бўлинг, ўқувчим!

Фикр-у ҳаёлингизни ғубордан қилинг ҳоли,
Ҳавас-ла яшанг, хунук ҳасадчининг аҳволи.
Дилингизни покиза айланг шабнам мисоли,
Доим холис яхшилик томон бўлинг, ўқувчим!

Кулиб юринг ҳамиша, ғам кўрмасин юзингиз,
Зуҳро юлдузи каби чақнаб турсин кўзингиз.
Сермаъно ва чиройли бўлсин ҳар гап-сўзингиз,
Ҳам ақлли, ҳам қувноқ, шодон бўлинг, ўқувчим!

Барча устозингизни билинг она қатори,
Улуғ билиб, ҳурматин қилинг ота қатори.
Либос қилай десангиз билим деган матони,
Муаллимлар қошида гирён бўлинг, ўқувчим!

Вақтингизни кетказманг беҳуда юмушларга,
Ҳар ёнингиз тўлдиринг илм аталмиш зарга.
Дунё кўриб, сазовор бўлингиз олқишларга,
Етакловчи барчани, сарбон бўлинг, ўқувчим!

Озода Ҳабибуллаева

https://t.me/muallimlarga