Get Mystery Box with random crypto!

  Аттестациянинг 2 та босқичи ҳам бир вақтда компьютерда амалг | Muallim | Ta'limga oid

  Аттестациянинг 2 та босқичи ҳам бир вақтда компьютерда амалга оширилади

Мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрлари учун аттестатсиянинг биринчи босқичида – педагогнинг мутахассислик фани ва касб стандарти бўйича билим даражасини аниқлаш мақсадида 40 та тест топшириғи берилади.

Ҳар бир тўғри бажарилган тест топшириғи 2 балл билан баҳоланиб, тест синовлари учун жами 80 балл берилади.

Иккинчи босқичда – педагогик маҳоратни аниқлаш мақсадида илғор педагогик услуб ва технологияларни (“case study” услуби, лойиҳалар услуби, ҳамкорликда ўқитиш, “амалий ўйин”, интерфаол таълим услуби ва бошқалар) қўллаш бўйича 10 та топшириқ берилади.

Бунда ҳар бир тўғри берилган жавоб 2 балл билан баҳоланиб, жами 20 балл берилади. Ҳар иккала босқич ҳам бир вақтда компьютер дастурлари орқали амалга оширилади.

https://t.me/muallimlarga