Get Mystery Box with random crypto!

Қуйидаги ходимлар 100% оффлайн малака оширадилар . Мактабгача | Ўқитувчи | muallimlar.uz

Қуйидаги ходимлар 100% оффлайн малака оширадилар
.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023 йил 28 декабрдаги 577-сонли буйруғига асосан қуйидаги ходимлар оффлине малака оширадилар.

Директорнинг маънавий-маърифий ҳамда ўқув ишлари бўйича ўринбосарларининг барчаси ҳудудий малака ошириш марказларида, ишдан ажралган ҳолда (оффлайн) малака оширадилар.

Кутубхона ходимларининг барчаси ишдан ажралган ҳолда (оффлайн) малака оширади.

Бундан ташқари:

Малака ошириш курсларига жалб қилинадиган мактаб директорларининг 60 фоизи оффлайн шаклда (А.Авлоний институтида), 40 фоизи эса онлайн шаклда малака ошириши белгиланган.

Мактаб амалиётчи психологларининг 51 фоизи (оффлайн) ҳудудий малака ошириш марказларида, 19 фоизи "Узлуксиз касбий таълим платформасида" (онлайн), 30 фоизи педагогика йўналишидаги олийгоҳда ёки нодавлат таълим ташкилотида малака оширади.

«Ўқитувчи» канали

Ойлик маошни ҳисобловчи бот