Get Mystery Box with random crypto!

Юксак мукофотлар муборак бўлсин! Ўзбекистон Республикаси През | Ўқитувчи | muallimlar.uz

Юксак мукофотлар муборак бўлсин!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “8 март –Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан мукофотлаш тўғрисида”ги Фармонига асосан ўзининг кўп йиллик самарали меҳнати, бой амалий тажрибаси билан фарзандларимизни она Ватанга муҳаббат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш ишларига катта ҳисса қўшаётган бир гуруҳ аёллар фахрий унвон, орден ва медаллар билан мукофотланди.

Мукофотланганлар орасида Халқ таълими тизимида фаолият юритадиган 5 нафар мактаб ўқитувчиси ҳам бор. Улар:

Юлдашева Одина Турғунпўлатовна
- Ўзбекистон туманидаги 65-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактаб-интернатининг информатика фани ўқитувчиси, Фарғона вилояти "Дўстлик" ордени билан

II даражали «Соғлом авлод учун» ордени билан
:

Аминова Меҳрибан Атахановна - Хонқа туманидаги 48-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактаб-интернатининг физика фани ўқитувчиси, Хоразм вилояти;

Котова Ирина Владимировна - Бухоро шаҳридаги 30-умумий ўрта таълим мактаби директори, Бухоро вилояти;

Тожиева Тўлқиной Абдужалиловна - Бағдод тумани халқ таълими бўлими мудири, Фарғона вилояти;

Сабирова Роза Давлатмуратовна - Урганч шаҳридаги 19-умумий ўрта таълим мактабининг немис тили фани ўқитувчиси, Хоразм вилояти "Шухрат" медали билан.

Фурсатдан фойдаланиб Халқ таълими вазирлиги фидоий устозларимизни юксак мукофотлар билан муборакбод этади!