Get Mystery Box with random crypto!

Бугун соат 16:15да Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов раҳбарл | Ўқитувчи | muallimlar.uz

Бугун соат 16:15да Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов раҳбарлигида ҳудудий бўлинмалар бошлиқлари, туман (шаҳар) халқ таълими бўлими мудирлари ҳамда мактаб директорлари иштирокида ZOOM дастури орқали йиғилиш ташкил этилмоқда.

Йиғилишда ҳудудий халқ таълими тизими раҳбарларининг 2021 йилда таълим сифатини оширишга қаратилган мақсадли кўрсаткичларга (KPI) эришишда шахсий масъулиятларини ошириш ҳамда таълим сифати паст бўлган мактабларга юқори малакали ўқитувчиларни жалб қилиш ва уларни рағбатлантириш чоралари муҳокама қилинади.

Мазкур йиғилиш жараёнларини вазирликнинг фейсбук тармоғидаги расмий саҳифаси орқали тўғридан-тўғри кузатиб боришингиз мумкин.