Get Mystery Box with random crypto!

Бугун Молия вазири, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқа | Muallima.uz| Rasmiy kanal

Бугун Молия вазири, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири, Соғлиқни сақлаш вазири ҳамда Халқ таълими вазири номига педагогларнинг тиббий кўрикдан ўз ҳисобларидан мажбуран ўтказилиши масаласида "депутатлик сўрови" юбордим.

Амалдаги қонунларга кўра, ходим, шу жумладан педагоглар тиббий кўрикдан ўтиши муносабати билан чиқимдор бўлмайдилар. Педагоглар бепул тиббий кўрикдан ўтиш ҳуқуқига эга эканлиги "Таълим тўғрисида"ги қонунда ҳам қайд этилган.

Аммо амалиётда педагогларни ўз ҳисобларидан мажбурий тиббий кўрикдан ўтказиш ҳолатлари содир бўлмоқда.

Шу муносабат билан "Парламент назорати тўғрисида"ги қонун талабидан келиб чиққан ҳолда "депутатлик сўровида" вазирлардан ходимлар, шу жумладан педагогларни ўз ҳисобларидан тиббий кўрикдан ўтказилиш ҳолати бўйича асослантирилган тушунтириш бериш ва бепул тиббий кўрикни ташкил этиш чораларини кўриш сўралган.

"Депутатлик сўрови"га ўн кун муддатда жавоб берилиши керак.

@deputat_kusherbayev