Get Mystery Box with random crypto!

Фан ва табиат маркази. Гуллаётган мевали дарахтни кузатиш. Ма | TARBIYACHI MTT. MOHIR TARBIYACHI.#MAKTABGACHA

Фан ва табиат маркази.
Гуллаётган мевали дарахтни кузатиш.

Мақсад: болалар мевали дарахтлар баҳорда ўзгаришини билади (баҳор фаслидаги
кўриниши – куртаклар, гуллар, ўсимлик қисмлари). Об-ҳаводаги мавсумий ўзгаришлардан
хабардор (қуёш нури, иссиқлик, намлик), булар ўсимликлар ҳолатининг ўзгаришига
(ўсиши, гуллашига) олиб келади.



Жиҳоз ва материаллар: мавзуга оид расмлар; расми олинадиган дидактик дарахт.
Фаолият жараёни:

1.Баҳор ҳақида суҳбат.

2.И. Токмакованинг "Олма дарахти" шеъри:

Менинг боғимда
Олма гуллади.
Оппоқ гулларга
Тўла бурканди.

Менинг кўйлагим
Гулингдек оппоқ.
Кел эй, олмажон,
Булайлик ўртоқ.

3. “Асални йиг” Уйин — имитация

4. “Бу япрок кайси дарахтдан?” ўйини.

5. Ғаройиб дарахт” дидактик ўйини.

Қўшимча равишда: болаларни манзарали дарахтлар билан таништириш.

Нималарга эътибор каратиш керак: болаларни мевали ва манзарали дарахтлар,
ўсимликларга эҳтиёткорона муносабатда бўлишга ўргатиш.