Get Mystery Box with random crypto!

Аёллар масаласи давлат эътиборида! Она Ватанимизнинг шонли т | Insonni o'zgartirish orqali jamiyatni o'zgartiramiz!

Аёллар масаласи давлат эътиборида!

Она Ватанимизнинг шонли тарихида ҳам бугунги даврида ҳам қаҳрамон аёлларимиз, хотин-қизларимиз кўплаб топилади. Шу кунларда илм-маърифат, спорт ва бошқа жабҳаларда ҳам ўзбек аёлининг ўз ўрни бор. Юртимизда хотин-қизлар масаласи давлатимизнинг энг устивор вазифасига айланиб бормоқда. Ёш авлод тарбиясида ҳам оила бекаларининг ўрни беқиёсдир. Улар ҳозирда давлат бошқарувида, қонунчилик органларида, сиёсий партиялар ва давлат ҳамда нодавлат ташкилотларида эркаклар билан ёнма-ён тенг ҳуқуқли равишда фаолият юритиб келмоқдалар. Аёлларга қулай ишчанлик шароитни яратиш мақсадида гендер тенгликни таъминловчи бир қатор ҳуқуқий хужжатлар қабул қилиниб, ҳаётимизга жорий этиб келинмоқда.

Олий таълимга кириш имтихонларида хотин-қизларга имтиёзлар берилди. Ёлғиз ва боқувчисини йўқотган аёлларга давлатнинг оталарча эътибори ҳам аёлларнинг жамиятдаги ўрни юксак эканлигига бир исботдир. Ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий, психологик қўллаб-қувватлашга, билим ва касб ўрганишга эҳтиёжи ва иштиёқи бўлган, ишсиз хотин-қизларнинг муаммоларини аниқлаш, бартараф этиш ва назоратини олиб бориш мақсадида "Аёллар дафтари" жорий этилди. Ёрдамга муҳтож аёлларнинг манзилли рўйхатини шакллантириш ва ислоҳотларни энг олис ҳудуддаги кўмакка муҳтож аёлларимизга етиб боришини таъминлаш мақсадида ҳам “Аёллар дафтари” юритилмоқда. Бу дафтарга киритилган аёлларга қатор имкониятлар яратиб берилиб, кўплаб имтиёзлар берилмоқда. Ишга жойлаштириш, уй - жой билан таъминлаш ҳамда субсидия ва имтиёзли кредитлар шулар жумласидандир.

«Аёллар дафтари»га икки ва ундан ортиқ масалаларини ҳал этиш учун киритилган хотин-қизларнинг барча масалалари тўлиқ ҳал этилиши дафтардан чиқариш учун асос бўлади.

Юртимизда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш борасида яратилаётган бу каби имкониятлар аёлларга жамиятда ўз ўрнини топишларида мустаҳкам асос бўлиб хизмат қилмоқда.
Васила Файзиева,
ЎзМТДП Тошкент шаҳар Кенгаши раиси ўринбосари,
Халқ депутатлари Яшнобод туман Кенгаши депутати