Get Mystery Box with random crypto!

Боғчалардаги талон-торож ҳақида Мактабгача таълим вазири масъ | Mtt

Боғчалардаги талон-торож ҳақида

Мактабгача таълим вазири масъули тизимда аниқланган талон-торож ҳолатлар ҳақида маълумот берди.

Асосан иш ҳақига ажратилган маблағларнинг ноқонуний ва ортиқча сарфланишига йўл қўйиш ҳолатлари аниқланмоқда: 2019 йилда 9,4 млрд сўм, 2020 йилнинг 10 ойида 8,5 млрд сўм иш ҳақи маблағлари ноқонуний тўланган.

Озиқ-овқат харажатларига ажратилган маблағларнинг ноўрин сарфланиши эса 2019 йилда 6,2 млрд сўм, 2020 йилда 3,6 млрд сўмни ташкил қилган.

2019 йилда 750 нафар, 2020 йилда 446 нафар «ўлик жон» аниқланган.

“Ўлик жонлар» мактабгача таълим тизимидаги энг катта муаммолардан бири. «Ўлик жонлар» – мактабгача таълим ташкилотига турли лавозимларга расмийлаштирилган, лекин аслида ташкилотда ишламайдиган ходимлар. Бу йўл билан боғча мудираси «ўлик жон» ходимларга ёзилган иш ҳақларини ноқонуний ўзлаштиради, ишламайдиган «ўлик жон» ходимлар эса ноқонуний меҳнат стажига эга бўлади”, - деган вазирликнинг Ички аудит, молиявий ва ҳуқуқий назорат хизмати бошлиғи Дилшод Норматов.

Бу ҳали аниқланган ҳолатлар холос. Аниқланмагани яна неча миллиард экан, Худо билади.


@xushnudbek