2023-04-06 10:06:40
Бугун Сенат раиси Норбоева ялпи мажлисда ижтимоий сиёсат яхши томонга бир неча баробар ўзгарганини айтди. Биргина мактабгача таълим қамрови 5 йил аввалги 27 фоиздан 70 фоизга етганини таъкидлади. Кейинги 5 йилликда 80 фоизлик марра режаланганини айтди.
Болалар боғчага ойлаб, керак бўлса, йиллаб кутадиган даврлар ўтиб кетгани рост бўлсин. Бола боғчасида бўлса, таълим ҳам, тарбия ҳам олади. Жамиятга тез мослашади. Буёғда ота-она ҳам ўз ишларига улгуради. Ўзининг устида кўпроқ ишлашига, оилани мустаҳкамлашига вақти бўлади. Бу замон талаби. Мослашишимиз керак. Бошқа йўлимиз йўқ, тараққият даврида.
Иккинчидан, референдумдан олдин миллатга кўпроқ умид бериш керак. Режалар айтилсин. Эски даврга тинмай тош оттирганликнинг фойдаси йўқ. У давр ўтди, кетди. "Вазият шундай эди, шу кўрсаткичга ўсди ва келажакда бундай режа қилинган" — айни вақтда тарғиботларимиз ҳақиқий рақамлар билан шу кўринишда бўлгани яхши. Юқоридагидек боғча тизими яхшиланганини ҳеч ким инкор этолмайди, масалан.
2.1K viewsAlhamdulillah, 07:06