Get Mystery Box with random crypto!

Олма Педагогика инситути ўқитувчиси талабаларга иккита олман | MTT Musiqa rahbarlari | MTT hodimlari

Олма

Педагогика инситути ўқитувчиси талабаларга иккита олмани кўрсатибди. У битта олмани атайин ерга ташлаб юборибди. Қайта қўлга олиб талабаларга унга ёмон сўзлар билан ҳақоратлашни буюрибди. Талабалар домланинг бу гапидан ҳайрон қолишибди аммо айтганини қилиб олмага ёмон сўзларни айта бошлашибди.
- бунча кўринишинг хунук;
- қуртлаган олма;
- бемаза олма;
- ичи ириган.... ва ҳоказо
Домла иккинчи олмани қўлига олиб, энди унга фақат яҳши сўзларни айтишни буюрибди.
- ширин олма;
- қирмизи олма;
- танга дармон;
- кўриниши ҳам чиройли...
Энди домла иккита олмани ҳаҳ пичоқ билан ўртасидан кесибди.
Иккинчи олманинг ичи серсув, чиройли бўлиб турган экан.
Биринчи олманинг ичи эса заҳа еб ириб кетибди.
Шунда устоз талабаларга қараб дебди: « Келажакда сиз тарбия қилиб билим берадиган ҳар бир бола ана шу олмалар кабидир. Унга меҳр бериб парвариш қилинса у «ширин олма» бўлади. Агар уни ҳақоратлаб, уриб таҳқирласангиз у биринчи олма каби бўлади. Ташқи кўринишидан у бир чиройли олма аммо ичи ириб бўлган. Болаларни руҳини синдириб, қалбини мажруҳ қилиб қўйманг. Болаларнинг келажакда ё инсон ё одам кўринишидаги махлуқ бўлиши сизу бизга боғлиқ.


http://T.me/MTT_musiqa_kanali