Get Mystery Box with random crypto!

ЎЗГА ВАТАН ЙЎҚ Таъриф учун тил ожиз сўзга, Сиғармиди сўзга Ва | MTT Musiqa rahbarlari | MTT hodimlari

ЎЗГА ВАТАН ЙЎҚ

Таъриф учун тил ожиз сўзга,
Сиғармиди сўзга Ватан? Йўқ!
Илоҳ йўқдир Аллоҳдан ўзга,
Шу Ватандан ўзга Ватан йўқ.

Бошқачадир юлдуз, ойлари,
Ой, юлдузлар қалққан сойлари,
Зуваламни қорган лойлари...
Шу Ватандан ўзга Ватан йўқ.

Мамлакатлар, диёрлар юзлаб,
Шарқда куйиб, шимолда музлаб
Тополмайсиз тенгини излаб,
Шу Ватандан ўзга Ватан йўқ.

Ўз уйингда бексан, хоқонсан,
Эркалайсан, соҳибфармонсан.
Бошқа юртда фақат меҳмонсан...
Шу Ватандан ўзга Ватан йўқ.

Мусофир бўл, бўлма муҳожир,
Муҳожирни лайчалар ғажир.
Тож кийсанг ҳам бож сўрар ҳажр,
Шу Ватандан ўзга Ватан йўқ.

Шу тупроқда унган ниҳолсан,
Қуёш бордир мевалар солсанг.
Қовжирайсан айрилиб қолсанг.
Шу Ватандан ўзга Ватан йўқ.

Адирлари, довони билан,
Дарёлари, ёбони билсн,
Севгин яхши-ёмони билсн!
Шу Ватандан ўзга Ватан йўқ.

Оталарнинг қабри шу ерда,
Оналарнинг қадри шу ерда.
Жаннатларнинг атри шу ерда,
Шу Ватандан ўзга Ватан йўқ.

Ҳуббул ватан... муқаддас калом,
Ҳақ сўзласа, бошқаси тамом.
Иқбол сўзи: тамом, вассалом,
Шу Ватандан ўзга Ватан йўқ.

Иқбол Мирзо.



http://T.me/MTT_musiqa_kanali