Get Mystery Box with random crypto!

#Назм Хайр - август Барра меваларин илинганда у, Ўзига ўрга | 👩‍💼 MTT ILG'OR TARBIYACHILAR ⚡️

#Назм

Хайр - август

Барра меваларин илинганда у,
Ўзига ўргатди ҳамхонам каби
Август бизни ташлаб кетмоқда,
Тўйи бўлаётган дугонам каби.

Дугонадан кўпи бормиди дўстим?
Яна келар юртга - бошқа августлар
Унинг  кетганига шодланган ўша
Низом шамолидан юраклар музлар.

Умрингни кўкларга совурма дея,
Салқин шамол билан мени койийсан
Август. Бугун сенинг охирги кунинг...
Сен захмат ойисан, меҳнат ойисан.

Майли  кузатайлик шодонлик билан,
Дастурхонни ёздик, кел ошга - август.
Бир йилдан сўнг келган ўша ой эса,
Билиб қўй сен эмас, у бошқа Август!

Шоира Тўлаганова

T.me/ILK_QADAM_TV