Get Mystery Box with random crypto!

Талаба диплом файлларини қандай юклаб олиши мумкин ? Тизимда | student.adu.uz

Талаба диплом файлларини қандай юклаб олиши мумкин ?

Тизимда талаба томонидан диплом файлларини юклаб олишнинг иккита йўли мавжуд:

1) Агар талабага персонал кабинет очилиб унга ўзининг логин ва пароли берилган бўлса у ҳолда талаба ўз персонал кабинетидаги Талаба маълумоти / Диплом маълумоти менюси орқали дипломини олиши мумкин.

2) Логин ва пароли бўлмаган талабалар учун ҳар бир отм тизимининг талаба қисмида алоҳида линк очилган, масалан: student.adti.uz/dashboard/diploma. Талаба мана шу линкка кириб паспортида ёки ID-картасида кўрсатилган ЖШПР-кодини киритиш орқали дипломини олиши мумкин.

Агар талаба бошқа ОТМдан бўлса у ҳолда тизимга киришда линкда кўрсатилган ОТМга тегишли домен номини, масалан adti ни (student.adti.uz/dashboard/diploma) ўзининг мос ОТМи доменига ўзгартириб киради.

Муҳим!!! Ҳар бир ОТМ ўз веб-сайтида мана шунақа ўзларига мос линкни жойлаштириб талабаларга тарғиб қилиши керак.

ХЕМИС ахборот тизими
Миллий консультант