Get Mystery Box with random crypto!

Кузатув Бизда нимагадир одамлар тўйларга келганда наҳорги ошд | 🌵𝙹𝚄𝚂𝚃 𝙼𝙴🌵

Кузатув

Бизда нимагадир одамлар тўйларга келганда наҳорги ошда пул бериб, мезбон билан кўришиб киришади.

Буни маълум бир ставкаси йўқ. Ҳамманинг ҳиммати. Бу типа тўйнинг бир учини кўтарадиган пул бўлар, 10 дан бирини кўтарар лекин шунақа нарса бор. Билмадим бу яхшими ёмонми.

Лекин таъзия, азаларда бундай холат йўқ. Энг қизиғи, одамлар тўйни анча ойлар давомида режалаштиради. Унга пул тўплайди, тайёргарлик кўради ва олдиндан тўй кунини белгилайди. Ўлимчи? У беҳосдан келиб қолади. Уни кўпчилик кутмайди, бунга тайёрланмайди.

Шунақа маросимга пул бериш керак бўлса бу шубҳасиз азалар бўлиши керак. Инсон яқинини йўқотиб, гандираклаб қолган ҳолатида ёрдам бермоқ керак. Майли тўйларда ҳам бор бўлсин бундай одат, аммо азада бундай ёрдам ҳеч нарсани кутмаган одам учун тўйдан кўра керакроқдир.

@nurbekalimov