Get Mystery Box with random crypto!

Фаросат ҳақида Жамиятда шундай одамлар борки, энди ўқишни бит | 🌵𝙹𝚄𝚂𝚃 𝙼𝙴🌵

Фаросат ҳақида

Жамиятда шундай одамлар борки, энди ўқишни битирган қиздан "Тўй қачон энди?" деб сўрайдилар.

Билмадим, улар қандай жавоб кутишади, аслида бу унга юз йил қизиқмас, лекин сўрайди, шунчаки сўрайди. Ўзбек қизи эса ўзига умр йўлдошни кутишга мажбур. Кимдан сўвчи келади, ким ёқади ким ёқмайди... Ёкида ота онаси топиб берган одамга тегади. Фаросатсизлар эса ундан тўй қачон деб сўрашади.

Оила қургандан кейин "Фарзанд қачон?" дейишади. "Янгилик борми?" деб луқма ташлашади... Гўёки ҳар бир қизни вазифаси эрга тегишу, ровно 9 ойдан кейин туғиш. Бу абсолютно сени ишинг эмас! Кимдир сендан қачон энди турмуш ўртоғинг билан қўшилишга кирасан? деб сўрамайди-ку!

Ўзбекларда шахсий худуд деган тушунча деярли йўқ нарса. Қўйиб берса, ҳамма нарсани сўраса, суриштирса, билса. Лекин бу маълумотларни унга практик фойдаси йўқ. Ўқиб изланмайсан, лекин келин ва қизлардан қанча ойлик оласан деб сўрайсан, ўзингни шахсий ривожлантирадиган маълумотлар эмас шу маълумот керак сенга, .

Ха, қачон бу энди ўласан? деб сўрагим келади шундай фаросатсиз одамлардан.

@nurbekalimov