Президент янги қарорга имзо чекди Самарқанд шаҳрида “Ширин” з | 🚨Mr Tezkor
Президент янги қарорга имзо чекди
Самарқанд шаҳрида “Ширин” замонавий ишбилармонлик маркази ва турар жой комплексини барпо этиш чора-тадбирлари тўғрисида Президент Шавкат Мирзиёевнинг қарори имзоланди.
Қарорга кўра, шаҳарчанинг майдони 665,15 гектарни ташкил қилса, “снослар” учун 100 миллиард, етказилган зарарларни қоплаш учун 150 миллиард, лойиҳани якунлаш учун 100 миллион АҚШ доллари ажратилмоқда.
Бундан ташқари, “Ширин” дирекциясига четдан олиб келинадиган маҳсулотлар учун божхона божи тўлашдан озод этилган.
Эслатиб ўтамиз, Президент 6 июнь куни Самарқандга қилган амалий ташрифида "Ширин" массивининг мастер режаси тақдимоти билан танишган эди.