Get Mystery Box with random crypto!

Tundalik

Telegram kanalining logotibi mr_shoh91 — Tundalik T
Telegram kanalining logotibi mr_shoh91 — Tundalik
Kanal manzili: @mr_shoh91
Toifalar: Telegram
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 17
Kanalning ta’rifi

Тунда қабул қилинган қарорлар одатда кун нурида ўз кучини йўқотади...
Кўрган, ўқиган қизиқ нарсаларимни сизларга илиндим: mr_shoh

Ratings & Reviews

3.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

2

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 2

2021-08-15 20:22:00 Уламолар ҳикматларидан:

"Инсоннинг ҳаёти одамлар ҳақида фикрини яхшиламагунча яхшиланмайди. Ҳақиқатан, инсонларнинг энг яхшиси гуноҳкор ҳақида ҳам яхши гумонда бўлганлардир, энг ёмони эса солиҳ инсонлар ҳақида ёмон фикрга эга бўлганлардир".

Ҳаётимиз яхши бир текисда, муаммоларсиз бўлиши учун одамлар ҳақида яхши фикрга эга бўлишимиз керак экан.
66 views17:22
Ochish/sharhlash
2021-08-10 20:22:00 "Менга сенинг ташқи кўринишингмас, ички дунёинг муҳим" дегувчилар музлатгични назарда тутишган бўлишса керак.
69 views17:22
Ochish/sharhlash
2021-08-09 20:22:00 Германия олти дақиқалик илиқ қарсаклар билан Меркел билан хайрлашди.

Немислар уни ўзларига раҳбарлик қилишини истади ва Меркел 18 йил давомида 80 миллиондан ортиқ немисларни ўз малакаси, маҳорати, фидойилиги ва самимийлиги билан бошқарди.

Мамлакатидаги ушбу ўн саккиз йиллик раҳбарлик даврида унга нисбатан ҳеч қандай қонунбузарликлар қайд этилмаган ... У биронта қариндошини лавозимга тайинламаган ... У ўзини шон-шараф яратувчиси деб даъво қилмаган ... У ҳеч қандай аҳмоқона гапларни гапирмаган.

Ҳа бу ўша (Aнгела Меркел) “Дунё хоними” деб тан олинган ва олти миллион эркакка тенг деб таърифланган аёл.

Яқинда Aнгела Меркел партия раҳбарияти лавозимини тарк этиб, уни ўзидан кейин бўлганларга идеал ҳолатда топширди.

Шу куни немисларнинг реакцияси тарихда мисли кўрилмаган бўлди — одамлар уйларнинг балконларига чиқдилар ва ҳеч қандай дабдабали тантана-маросимларсиз 6 дақиқали илиқ қарсаклар билан Меркелни кузатишди.

Германия мамлакатнинг одмигина етакчиси, мода ёки ҳашамга қизиқмаган ва кўчмас мулк, машиналар, яхталар ёки хусусий самолётлар сотиб олмаган кимёвий физик аёл билан хайрлашди.

У 18 йилдан кейин ўша сизга таниш устидаги бир хил либосида ўз лавозимини тарк этди.

Бир матбуот анжуманида аёл журналист Меркелдан сўради: “Биз сизнинг кийимларингиз такрорланганини пайқадик. Нега? “

Меркел жавоб берди: “Мен давлат хизматчисиман, модел эмасман”.

Бошқа бир матбуот анжуманида ундан: “Уйни тозалайдиган, овқат тайёрлайдиган ва ҳоказо хизматкорларингиз борми?”, деб сўрашди.

Унинг жавоби қуйидагича бўлди: “Йўқ, менинг ишчиларим йўқ ва улар менга керак эмас. Уйда бу ишларни эрим ва мен қиламиз“.

Кейин бошқа бир журналист “Ким кийим ювади, сизми ёки эрингизми?”, деб сўради.

Жавоб бундай бўлди: “Мен кийимларни тартибга келтираман, эрим кир ювиш машинасини бошқаради ва бу одатда кечаси содир бўлади”.

У сўзини якунлаб: “Сиздан мендан ҳукуматдаги ишимиздаги ютуқ ва камчиликлар тўғрисида сўрашингизни кутган эдим”, деди.

Меркел хоним оддий фуқаролар сингари кичик квартирада яшайди. У Германиянинг Бош вазири этиб сайлангунига қадар ҳам шу хонадонда яшаган. Унинг на вилласи ва на хизматкори бор.

Бу Aнгела Меркел, Европада энг иқтисоди гуркираган Германиянинг Федерал канцлери!

Интернет
64 views17:22
Ochish/sharhlash
2021-07-30 20:22:00 Куёвим яхши, қизимни айтганини қилади.
Ўғлим ёмон, хотинини айтганини қилади.

(мақол)
61 views17:22
Ochish/sharhlash
2021-07-29 20:22:00 Сўкиниш инсон орқасидан чиқиши керак бўлган нарсанинг унинг оғзидан чиқишидир.!

Хайрулла Ҳамидов
66 views17:22
Ochish/sharhlash
2021-07-20 02:46:52
Қурбон Ҳайитингиз муборак бўлсин!
104 views23:46
Ochish/sharhlash
2021-07-17 20:22:00 Тарихчиларнинг маълумотига кўра Македония шоҳи Филипп қўшни Спарта давлатига бундай мактуб юборган: “Агар, мен юртингизга кирсам, Спартани ер билан битта қилиб ташлайман!” Улар битта сўз билан жавоб қайтарганлар:“Агар!” Бу инсоният тарихидаги энг қисқа жавоб хати ҳисобланади.
78 views17:22
Ochish/sharhlash
2021-07-16 20:22:00 Би рқара шдаменб униўқ ийолм айман дебўй лашад и аммоб ужуд аҳам осонв ақулай! Дан гасабў лмасаб ўлд иода мдег ани)))

ПС. Ўқий олмадингизми? Қайтадан уруниб кўринг.
73 views17:22
Ochish/sharhlash
2021-07-15 20:22:00 Иш берувчилар "жамоада ишлай билиш" деган талабни аслида бошқаларнинг вазифасини сизнинг зиммангизга юклаш учун ўйлаб топишган.
63 views17:22
Ochish/sharhlash
2021-07-14 20:22:00
Бир ота қизига китоб ўқишни одат қилдириш учун соврин бериб ўқитишни ўйлади. Бир куни қизига: "Қизим сенга шу китобни бераман агар ўқиб тугатсанг 100$ "доллар" оласан" деб китобни берди.⁣
Бу таклиф қизга жуда ёқди. Лекин афсуски, қизни китоб ўқишга ҳеч тоқати йўқ эди.⁣
⁣У ўзича:"Энг яхшиси мен бу китобни таржимайи ҳолини интернетдан топиб ўқийман. Отам ўқидингми деса китоб ҳақида гапириб бераман" деб ўйлади. Шундай килиб интернетдан китоб ҳақида қисқача матн топди. Икки вароқлик бу малумотни яхшилаб ёдлади.⁣
⁣Албатта отаси сезиб қолмасин деб бир ҳафта юрди.⁣
⁣Бир ҳафтадан сўнг "Отажон мен китобни ўқидим, энди 100$ ни берасизми?" деб сўради. Отаси қизидан китобда келган мавзулардан гапиришини сўради.⁣
Қизча жуда чиройлик қилиб отасига гапириб берди. Сўнг яна "Отажон энди 100$ ни берасизми?" деди.⁣
⁣Аммо отаси қизига у ҳеч кутмаган жавобни берди: "Сен китобни ўқимабсан, агар китобни ўқиганингда ичидаги 100$ ни кўрар эдинг...!".
74 views17:22
Ochish/sharhlash