Get Mystery Box with random crypto!

ОНА ДЕГАН СЎЗ Юлдузлардан сирқилиб шабнам, Уфқ билан кўришган | Ota ona haqida sherlar

ОНА ДЕГАН СЎЗ

Юлдузлардан сирқилиб шабнам,
Уфқ билан кўришганда ер,
Офтобга кипригим билан
Она сўзни ёздим гўё шеър.

Аму оқар мисоли булут,
Уфқ бўлиб оқади Аму,
Қирғоғини этса ҳам унут,
Майсаларни унутмайди у!

Ҳар кўкат, ҳар баргнинг номига
У элтади тоғлардан таъзим,
Она деган сўзнинг ёнига
Чизгим келди МАЙСАнинг расмин.

Капалак ранг, булбуллар оҳанг
Кашфи билан маст бўлган лаҳза,
Она сўзин қаватига ман
Ёзиб қўйдим БАҲОР деб аста…

Мен жо этдим Она номига
Ерни сўнгги гардигача то.
Энди Она сўзи ёнига
Дадил ёзиб қўяман: ДУНЁ!


Ерда, лекин минг-минглаб одам
Она номин билса муқаддас.
Уруш деган биргина сўздан
Оналарни сақлай олур бас!



Яқинларингизга улашинг!!


Telegram

Instagram

Youtube