Get Mystery Box with random crypto!

Ғузорда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказилди Ғузор туман | Mening G'uzorim

Ғузорда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказилди

Ғузор туманида тадбиркорлар фаолиятига доир муаммолар, бизнес режалар ва уни ривожлантириш мақсадида "Очиқ мулоқот" ташкил этилди.

Мулоқотда вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Қодиров, туман ҳокими Б.Суюнов, сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари, тегишли мутасадди ташкилот раҳбарлари ва 100 нафардан ортиқ тадбиркорлар иштирок этди.

Учрашув аввалида туман ҳокими Бекзод Суюнов сўзга чиқиб, ҳукуматимиз томонидан тадбиркорларга катта имтиёз ва имкониятлар яратилаётганлигини таъкидлади.

Шундан сўнг, очиқ мулоқотга келган тадбиркорлар фаолиятидаги муаммолар ва бизнес ражаларини амалга ошириш бўйича амалий ёрдам сўрашди.

Тадбиркорлар томонидан билдирилган мурожаатларнинг айримлари вилоят ва туман масъуллари томонидан жойида ҳал этилган бўлса, қўшимча вақт талаб этилаётган мурожаатлар юзасидан чора-тадбир белгиланди.

Каналга обуна бўлиш
@moyguzar