Get Mystery Box with random crypto!

Француз мақоллари Сиркадан кўра асалнинг атрофида пашша кўп | Motivatsiya olami

Француз мақоллари

Сиркадан кўра асалнинг атрофида пашша кўп бўлади.

Йигирма ёшли қизни йигитлардан асрагандан кўра сичқонни мушукдан асраган осонроқ.

Фақатгина аҳмоқ ўз фикрини ўзгартирмайди.

Бандасидан эмас, Худодан тила.

Идеаллар юлдузлар кабидир, уларни тутиб бўлмайди, аммо қоронғи кечаларда йўлимизга улар раҳбарлик қиладилар.

Римда яшашни хоҳласанг папа билан олишма.

Вақт ― буюк уста.

Сабрлилар бепул эришадиган нарсани сабрсизлар доим қимматга олишади.

Ҳар куни тўлдириб борилмайдиган билим ҳар куни ўлиб боради.

foto
@Motivatsiya_olamiHD -
Bo'lajak MILLIARDERLAR kanali!