Get Mystery Box with random crypto!

ДУОНИНГ НИМА УЧУН ИБОДАТ МАҒЗИ ЭКАНЛИГИ ҲИКМАТИ Анас розиялло | Motivatsiya olami

ДУОНИНГ НИМА УЧУН ИБОДАТ МАҒЗИ ЭКАНЛИГИ ҲИКМАТИ

Анас розияллоҳу анҳу ривояти: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: "Дуо ибодатнинг мағзидир".

Банданинг дуо қилиши унинг ўз Парвардигори олдида кучсиз, қувватсиз эканлиги ва барча нарсалар Уники эканлигини эътироф этишидир. Банда дуо қилиб, ризқи, саломатлиги, неъматлар ёки жазони дафъ қилиш бўлсин, бари Аллоҳдан эканини тан олиши, Унга таслим бўлиб, Унга бўйсунишидир.
Агар инсон Роббисига дуо қилса, куч-қудрат, қувват соҳиби эмаслигини намоён этади. Банданинг ўз ҳожатини Роббисидан илтижо қилиши унинг ҳокисор ва ожиз эеанини билдиришидир.
Зеро, дуо дилдан чиқиб дилга ўтади, дилдаги дуо "убуда" деб, тилдагиси эса "ибодат" деб аталади.

Каъб розияллоҳу анҳу ривояти: Аллоҳ таоло Мусо алайҳиссаломга деди: "Эй, Мусо, мўминларга айтинг дуо қилганларида (нега бермаяпти деб) мени шоширмасинлар, мени бахил деб ўйламасинлар, мен бахилликни ёмон кўришимни бимайдиларми, қандай қилиб мен бахил бўлишим мумкин. Эй, Мусо мендан катта нарсани сўрашга қўрқма, кичик нарсани сўрашга ор қилма, қўйингга хашак бўлса ҳам сўрайвер. Эй, Мусо мен хантал уруғини ҳам, ундан майдасини ҳам яратдим ва ҳар яратган нарсам менга ҳожатманд бўлишини ҳам билдим. Бандам сўраган нарсани бериш ёҳуд бермасликка қодир эканлигимни билиб туриб, мендан ҳожатини сўраса, сўраган нарсасини берганимда ҳамд айтса, бермаганимда ҳам сано этса, уни (жаннатдаги) ҳамд этувчилар масканига киритаман.

Агар бандам мендан ҳожатини сўрамаса, мен эса унга берсам, унинг (қиёматдаги) ҳисоб-китоби қийин бўлади. Агарда мен бандамга берсам, у эса менга шукр қилмаса, ҳисоб куни уни азоблайман".

Урва ибн Зубайр розияллоҳу анҳу деди: "Мен намозларимда Аллоҳдан барча ҳожатларимни, ҳаттоки оилам учун туз ҳам сўрайман".

Ал-Ҳаким Ат-Термизий.
"Ҳадисларнинг биз англаган ва англамаган ҳикматлари" китобидан.

@Motivatsiya_olamiHD -
Bo'lajak MILLIARDERLAR kanali!