Get Mystery Box with random crypto!

ҚАҲВА ФИНЖОНЛАРИ Нуфузли олийгоҳнинг битирувчи талабалари ўз | Motivatsiya olami

ҚАҲВА ФИНЖОНЛАРИ

Нуфузли олийгоҳнинг битирувчи талабалари ўз кекса профессор ўқитувчилари ҳузурига келиб, ундан ҳаётда омадга эришиш, муваффақият қозониш сирлари ҳақида сўрашибди. Гурунг чоғида талабалар турмуш қийинчиликлари, ҳар жабҳада кўндаланг турадиган муаммолар, кундалик юмушлару уларнинг машаққатларидан нолишибди, танланажак касбларинииг оғирлиги ҳақидаям уқтириб ўтишибди. Профессор талабаларини тинглаб, сўнг уларни қаҳва билан сийлаш мақсадида ошхонага йўналибди ва бир неча дақиқадан сўнг патнис кўтариб келибди. Унда қаҳва қайнатилган махсус идиш ва шиша, чинни, елим, биллурдан ясалган ранг-баранг финжонлар бор экан. Уларнинг айримлари арзон, айримлари қимматбаҳо экан. Талабалар ўзларига лойиқ финжонларни танлашгач, профессор сиполик билан гап бошлабди:
— Эътибор беринглар, сизлар ҳозир танлаган финжонлар ранг-баранг: баъзилари оддий, баъзилари ноёб материаллардан ишланган. Албатта, сизлар ўзлариигга маъқул бўлган, кўнглингиз истагидаги финжонларни олдингиз. Шуни ёдда тутингки, идиш бу идиш, унинг ичидагиси эса энг муҳимидир. Сизлар эса нуфузли, қимматбаҳо финжонларни олишга интилиб, кейин бир-бирларингизга қизиқиб қарадингиз, қани кимга қанақаси тушди деб. Энди тасаввур қилайлик: ҳаёт, бу—қаҳва; иш, пул, жамият, бу — финжонлар. Бироқ биз қандай финжон танлашимиздан қатъи назар, у ҳаётимизга заррача мазмун касб этмайди. Уни йўқотган тақдиримизда ҳам бу биз учун фожиа эмас. Бахтли одамлар шундай одамларки, улар фақат яхши нарсаларга ўзларини урмай, балки ўзларида бор (ёмон)ини яхшилашга уринишади.

@Motivatsiya_olamiHD - Bo'lajak MILLIARDERLAR kanali!