Get Mystery Box with random crypto!

САБОҚ (оҳиригача ўқинг) Дастухондаги аталани кўрган Нозим | MOTIVATSIYA

САБОҚ (оҳиригача ўқинг)

Дастухондаги аталани кўрган Нозимнинг ранг-рўйи ўзгарди.
— Янами? Мен атала емайман!
— Болажоним, — ялинчоқ оҳангда сўзлади она, — онанг ўлсин, болам. Бундан ортиғига ҳозир кучим етмайди.
— Доим битта гапни қайтараверасиз! Ойи, айтинг қачон қурбимиз етади ўзи?
— Бир кун биз ҳам бойиб қолармиз.
— Қачон? Туянинг думи ерга теккандами?
— Шайтонга ҳай бер, болам! Кел, яхшиси, овқат еймиз.
— Мен атала емайман!
— Хўп, нима қил дейсан, болам? Фаррошнинг ойлиги билан рўзғор тебратиш осон эмас. Отанг тирик бўлганда, балки, яхшироқ яшармидик?
— Топиб олган гапингиз шу! Баридан тўйиб кетдим!
Она орқасига ўгирилиб, йиғлай бошлади. Бола аччиқ билан ўрнидан турди ва ташқарига отилди. У кўчада узоқ санғиди ва цирк олдидаги ўриндиққа чўкди. Унинг кайфияти йўқ эди. Гўё елкасида оғир юк бордай букчайиб бораётганди.
— Пойабзалингиз йиртилган экан, тикиб берайми? — сўради биров.
Шундагина Нозим ўриндиқ қаршисида ўтирган этикдўз болани кўрди.
— Пулим йўқ! — деди у дағал оҳангда.
— Пулини топганда берарсиз, барибир, қиладиган ишим йўқ, — деди болакай.
Нозим этикдўзнинг таклифига кўнди ва эски пойабзални унга тутқазди.
— Дунёнинг ташвиши бўйнингизга тушганга ўхшайди? Нега бунча ғамгинсиз?
Нозим биринчи марта унинг камбағаллигидан кулмайдиган ва уни камситмайдиган дўст топганидан суюнди. У дардларини айтиб, кўнгил чигилини ёзди.
— Мен ҳам сиз каби етимман, — деди этикдўз бола унинг гапларини эшитиб. — На онам бор, на отам. Бу шафқатсиз дунёда синглимдан бўлак яқиним йўқ. Эрталаб мактабга бораман. Дарсдан сўнг бу ерга келаман. Топганим рўзғорга учма-уч бўлади. Лекин шунисига ҳам шукр!
Нозим этикдўз боланинг гапларини эшитиб, ўз ҳолидан нолиганига уялди.
— Мана, пойабзалингиз, янгидай бўлди. Энди мен борай, синглим кўзлари тўрт бўлиб кутиб ўтиргандир? Бўтқа пиширишим керак. У ҳали кичкина, овқат қилишни билмайди…
Этикдўзнинг ортидан қараб қолган Нозим йиғлаб юборди. Бола оқсоқ эди…

Ибрат учун яқинларингизга юборинг!

https://t.me/+e1MiWfK68WFkM2My