Бугун Қрим кўприги автомобиль юриш қисмида юк машинаси портлатиб юборилди, натижада Қрим ярим ороли томон кетаётган темир йўл поездининг еттита ёқилғи баки ёниб кетди.
Вилоят раҳбари Сергей Аксеновнинг сўзларига кўра, қисқа вақт аввал Қрим кўприги транспорт ҳаракати учун очилди. Айни дамда автомашиналар ва автобуслар тўлиқ кўрикдан ўтган ҳолда ҳаракатланиши мумкин.