Get Mystery Box with random crypto!

Хабар таҳрирланди: Йўл транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, й | Дилафруз Ботиржоновна👩🏻‍💻

Хабар таҳрирланди: Йўл транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, фуқароларнинг, айниқса, болаларнинг йўл-транспорт ҳодисалари ҳамда оқибатларидан ҳимоялаш мақсадида сутканинг қоронғи вақтида ва етарлича кўринмайдиган шароитда йўлни кесиб ўтишда ва йўл ёқаларидан ёки қатнов қисмининг четидан ҳаракатланишда, пиёдаларнинг устки кийимида нур қайтарувчи элементлар бўлиши инсон ҳаётини сақлаб қолиш учун муҳим эканлигини кенг тарғиб қилиш бўйича манзилли чора-тадбирларни амалга оширилиши белгиланган бўлиб, яъни ушбу норма тавсиявий аҳамиятга эга.

Тўлдириш: йўлнинг қатнов қисмида ҳаракатланаётган велосипедчилар ҳамда йўлни таъмирлашга масъул ходимлар қоронғида нур қайтаргичли камзулда бўлиши мажбурий.

Бошқа шахсларга, шу жумладан пиёдалар ёки мактаб ўқувчилари учун мажбурий эмас, тавсиявий характерга эга.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги жамоат хавфсизлиги департаменти матбуот котиби Музифа Султонова.