Get Mystery Box with random crypto!

Хўп, бирданига ўлиб қолмадим. Бошқаларга ўхшаб, 60-70 га кириб | 🌙Montage_Design🌙

Хўп, бирданига ўлиб қолмадим. Бошқаларга ўхшаб, 60-70 га кириб вафот этарман. Лекин унга ҳам 10-20 йил қолди холоску. Яъни, ўртача умрнинг камида 4/3 ини яшаб бўлдим, фақат чорак қисми қолди-ку.

Унинг аксар қисмини қандай ўтказдим? Ибодатларим жойида, Раббимнинг айтганини қилиб, гуноҳлардан узоқда яшадимми? Ғийбат қилмадимми, ёлғон гапирмадимми, мунофиқ бўлмадимми, фақат ҳалол едимми, бировни оғринтирмадимми? Шунга ўхшаш саволларга жавобим қандай?

Намозларимни бирорта қолдирмай ўқидимми, одамлар билмайдиган яхшиликларим борми, ота-онам мендан розими, фарзандларимни Аллоҳни танийдиган қилиб тарбияладимми, бирор ночорга ёрдамчи бўлдимми, мазлумни ёнида тура олдимми?

Энг асосий саволимга келай: кўпи кетиб ози қолган умримнинг давоми олдингисидан (шариат мезонига кўра) яхшироқ ўтяптими? Олдинги гуноҳларимга каффорат бўладиган ишлар қиляпманми? Масалан, намоз ва рўзаларнинг қазосини ўқияпманми, ёмонликларни ювадиган яхшиликларни кўпайтиряпманми?

Аслида ўлим бирданига келади. Бу саволларни ўйлаб кўриишга фурсат бўлмаётган, ғафлат пайтида тўсатдан жонни олишади. Аммо фурсат борлигида ҳам шу ва бошқа кўпгина саволларга жавоб топишга ва ҳаётимизни яхшилик томонга ўзгартиряпмизми?

Бугунги 27 ёшли ўзим танимаган ва ишларини кўрмаган вайнернинг тўсатдан вафот этиши менда ушбу саволларни қайта пайдо қилди. Ҳар бир ўлим бизга ибрат бўлиши керак! У йигитни эса Аллоҳ раҳмат қилсин!

@MubashshirAhmad