Get Mystery Box with random crypto!

БУГУН МЕЪРОЖ КЕЧАСИ бу кеча фазилатларидан бебаҳра қолманг! Б | 🌙Montage_Design🌙

БУГУН МЕЪРОЖ КЕЧАСИ
бу кеча фазилатларидан бебаҳра қолманг!

Бугун ҳижрий сана бўйича Ражаб ойининг 26 дан 27 санасига ўтар кечаси (милодий сана бўйича 17 февралдан 18 февралга ўтар кечаси), яъни Меърож кечасидир.
Исро ва Меърож воқеаси ҳижратдан олдин содир бўлган. Бу муборак кечада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Жаброил алайҳиссалом ҳамроҳлигида Маккаи мукаррамадан Масжидул Ақсога бориб, у ердан Аллоҳ таолонинг ҳузурига кўтарилганлар.
Бу кеча биз Ислом умматига беш маҳал намоз фарз қилинди. Шу боис ҳар намоз ўқиганимизда худди ўзимизни Аллоҳнинг ҳузурида тургандек хушу ва хузу билан ибодат қилишимиз керак.
Бу кечани ғанимат билиб, кўпроқ тоат-ибодатлар қилиб, оила даврасида фарзандларимизга Расули акрам алайҳиссаломнинг муборак сийратларини, шамойилларини ўргатишимиз зарур.