Get Mystery Box with random crypto!

“Ўзбектелеком”нинг ташқи интернет канали бўйича монополияси бе | Молхона | Барча икки оёқлилар - душман…

“Ўзбектелеком”нинг ташқи интернет канали бўйича монополияси бекор қилинади

Президент фармонига кўра, Рақамли технологиялар вазирлиги 2024 йил 1 октябрга қадар ахборот ва миллий хавфсизликнинг тўлиқ таъминланишини назарда тутган ҳолда телекоммуникация операторларининг синов тариқасида халқаро Интернет тармоқларига ўз тижорат эҳтиёжлари учун тўғридан-тўғри уланиши ва босқичма-босқич бошқа операторларга халқаро Интернет каналларини ташкил этиш бўйича хизматларни кўрсатиш тартибини ишлаб чиқади ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритади.

Маълумот учун, бугунги кунда мамлакатдаги деярли барча провайдерлар “Ўзбектелеком” компаниясининг Халқаро пакетли коммутация маркази орқали интернет тармоғига уланган. Президент фармони билан эндиликда телекоммуникация операторларига “Ўзбектелеком”ни четлаб ўтиб, халқаро интернет тармоғига уланишга рухсат берилмоқда.

— Шу рўйхатга УзАМни ҳам қўшворса бўлмайдими? Энг катта халқни қийнаётган монополимиз УзАВТО-ку..

@axborotuz