Get Mystery Box with random crypto!

2023 йилда Ўзбекистонга энг кўп гуманитар ёрдам юборган давлат | Молхона | Барча икки оёқлилар - душман…

2023 йилда Ўзбекистонга энг кўп гуманитар ёрдам юборган давлатлар маълум бўлди

Ўзбекистонга 2023 йил январь-декабрь ойларида 30 та давлатдан умумий қиймати 197 млн 842 минг доллар миқдоридаги гуманитар ёрдам юклари кириб келди.

Гуманитар ёрдамнинг асосий улуши (83,63%) қуйидаги бешта давлат ҳиссасига тўғри келади:

⁃ Германия (71 млн 379,4 минг доллар ёки жами ёрдамнинг 36 фоизи);
⁃ Хитой (27 млн 467,6 минг доллар, 13,9 фоиз);
⁃ АҚШ (23 млн 234,2 минг доллар, 11,8 фоиз);
⁃ Бельгия (22 млн 620,2 минг доллар, 11,4 фоиз);
⁃ Швейцария (20 млн 757,8 минг доллар, 10,5 фоиз).

Кириб келган гуманитар ёрдам соҳалар кесимида таҳлил қилинганда:

⁃ соғлиқни сақлашга (169 млн 233,5 минг доллар);
⁃ ижтимоий соҳага (1 млн 244,4 минг доллар);
⁃ экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишга (943,2 минг доллар);
⁃ таълимга (247,2 минг доллар) йўналтирилган.

— Қизиқ, ўзимиз гуманитар ёрдамга муҳтож эканмиз-ку, нега толибонларга гуманитар ёрдам жўнатяпмиз?!

@axborotuz