Get Mystery Box with random crypto!

2020 йилни ким қандай якунлади? Мана 2020 молиявий йилни бизн | Moliyachi.uz

2020 йилни ким қандай якунлади?

Мана 2020 молиявий йилни бизнес режадан орттириб фойда билан якунлаган банклар, январь ойида қандай қилиб филиалларни зарардан олиб чиқиш ҳақида бош қотиришмоқда. Тушунган тушунди )).

Таҳлилларга кўра, банк тизимида 2020 йилда олиган жами соф фойда 5.642 млрд. сўмни ташкил қилиб, ўтган йилга нисбатан 20,5 фоизга ошган.

Банклар кесимида кўрадиган бўлсак, 2020 йилни яқинда фаолиятини йўлга қўйган TBC банкдан ташқари барча банклар соф фойда билан якунлади.
Энг кўп соф фойда олган банклар сифатида албатта давлат банкларидан
◦ Миллий банк – 905 млрд. сўм;
◦ Ўзсаноатқурилишбанк – 798 млрд. сўм;
◦ Халқ банки – 505 млрд. сўм;
◦ Ипотека банк – 483 млрд. сўм соф фойда билан йилни якунлашган.

Энг кам соф фойдага эришган банклардан Ўзагроэкспортбанк бор йўғи 3 млрд. сўм, Хай-Тек банк 2 млрд. сўм соф фойда олган бўлса, TBC банк йилни 22 млрд. сўм зарар билан тугатган.

Банклар орасида Микрокредитбанк ўтган йилга нисбатан деярли 15 баробар, Халқ банки 5 баробар, Пойтахт банк ва Асака банк 2 баробардан ортиқ суммага соф фойдасини кескин оширишга эришган.

Аксинча, Хай-Тек банкнинг бу йилги соф фойдаси ўтган йилга нисбатан 80 фоизга, Равнақ банкда 65 фоизга, Туркистон банкда 55 фоизга кескин камайиб кетган.

Умуман олганда, 19 та банк ўртача 20% лик банк тизими ўсишидан паст натижани қайд этиб, булар орасида 9 таси ўтган йилга нисбатан кам пул ишлаб топган.

Кўриниб турибдики, кўплаб тижорат банкларининг молиявий натижалари ўтган йиллардаги каби қониқарли эмас. Ўтган йилда пандемия туфайли молиявий қийинчиликларни бошидан ўтказган аксарият тижорат банкларида кредитлар бўйича даромадларнинг кечиктирилгани ва мижозларнинг молиявий ҳолати ёмонлашгани каби сабаблар, банклар (айниқса, хусусий банклар) фаолиятига салбий таъсирини ўтказган.

Жорий 2021 йилда эса иқтисодий қийинчиликдан азият чеккан тижорат банклари молиявий ҳолатини тиклаб олишади деган умиддамиз.

Тижорат банклари маълумотлари асосида тайёрланди.

https://t.me/joinchat/AAAAAEdjReBvtzWJDF8jPg