Get Mystery Box with random crypto!

Вазирлар Маҳкамаси 30.12.2020 йилдаги “Жаҳон банки иштирокида | Moliyachi.uz

Вазирлар Маҳкамаси 30.12.2020 йилдаги “Жаҳон банки иштирокида "Ўзбекистонда шаффоф ва кенг бозор иқтисодиётига ўтишни ривожлантириш сиёсатини қўллаб-қувватлаш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 816-сон қарорни қабул қилди.


Ҳужжат билан қуйидагилар маълумот учун қабул қилинди:

2020 йил 16 декабрда "Ўзбекистонда шаффоф ва кенг бозор иқтисодиётига ўтишни ривожлантириш сиёсатини қўллаб-қувватлаш" лойиҳасини (кейинги ўринларда - лойиҳа) амалга ошириш доирасида Ўзбекистон Республикаси ҳамда Жаҳон банки (ЖБ) ўртасида бюджетни қўллаб-қувватлаш бўйича қарз битими ва молиявий битим имзоланган. Улар қуйидаги қарзни жалб қилишни назарда тутади:

Халқаро тикланиш ва тараққиёт банкининг (ХТТБ) 10,5 йил муддатга, шу жумладан, 5 йиллик имтиёзли даври билан, $250 млн;

Халқаро тараққиёт уюшмасининг (ХТУ) 30 йил муддатга, шу жумладан, 5 йиллик имтиёзли даври билан:
$165 млн миқдоридаги (имтиёзли қарз);
$85 млн миқдорида (имтиёзсиз қарз)
.

ХТТБ ва ХТУ томонидан ажратиладиган қарзлар Ўзбекистон Республикаси республика бюджети харажатларини молиялаштириш учун йўналтирилади.

Қарор билан Лойиҳани амалга ошириш доирасида ХТТБ ва ХТУ томонидан ажратиладиган қарзни қайтариш, фоиз ва воситачилик ҳақи бўйича тўловларни амалга оширишнинг прогноз жадвали тасдиқланди.

Ҳужжат билан қуйидагилар белгиланди:

Молия вазирлиги лойиҳанинг амалга оширилишини мувофиқлаштириш ва мониторинг қилиш, ХТТБ ва ХТУ томонидан ажратиладиган қарздан мақсадли ва самарали фойдаланилищи юзасидан масъул ижро этувчи орган ҳисобланади;
ХТТБ ва ХТУ томонидан ажратиладиган қарзларни қайтариш, фоиз, хизмат кўрсатганлик ва воситачилик ҳақи бўйича тўловларни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон республика бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Батафсил:

Каналга аъзо бўлиш