Get Mystery Box with random crypto!

SSV.UZ 30 кишидан кўп бўлган кўнгилочар тадбирларни ташкил эту | Moliyachi.uz

SSV.UZ 30 кишидан кўп бўлган кўнгилочар тадбирларни ташкил этувчи тўйхона, меҳмонхона, ресторан ва кафеларда:

шартнома асосида санитария-эпидемиология хизмати ходимларини жалб этган ҳолда эпидемиологик тартибларга риоя этилиши устидан назорат ўрнатилиши;

коронавирусга ПЗР тест натижаси бўлмаган ташриф буюрувчилар учун хусусий лаборатория ёки санитария-эпидемиология хизмати билан шартнома асосида жойида коронавирусга экспресс-тест текширувини йўлга қўйилиши талаб этилади.

Республика масус комиссиясининг ушбу қарори халқимизнинг байрам тадбирларини юқори кайфиятда нишонлашига шароит яратиб беришни кўзда тутади. Юртдошларимиздан байрам кунларида ўзлари ҳамда яқинларининг соғлиқларига бефарқ бўлмасдан, тиббий ниқоблардан тўғри фойдаланиб, қўйилган талабларга қатъий риоя этишларини сўраб қоламиз.

P.S. Аввал чеклаб туриб кейин рухсат беришмоқда. Демак, пулинг бўлса чангалда шўрва, сих хам кабоб ҳам куймасин, СЭС ходимлари ҳам, Ковидга тест олувчи муассасалар ҳам тирикчилигини қилиб олсин. Коронавирус ҳам ожиз бундай тизим олдида. Аслида вирус ҳавода эмас, мияда жойлашган кўпчиликда.

Каналга аъзо бўлиш: