Get Mystery Box with random crypto!

Авваламбор, мени янги ташкил этилган Коррупцияга қарши курашиш | Moliyachi | Kundaligi

Авваламбор, мени янги ташкил этилган Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори этиб тайинланганим муносабати билан билдирилаётган табриклар учун барчага миннатдорчилик билдираман.

Коррупция масаласи барчани бирдек ташвишга солаётган, чуқур илдиз отган иллатлигини жуда яхши тушунаман.

Эслатиб ўтмоқчиман, ушбу Агентлик Ўзбекистон учун тамомила янги тузилма ва, табиийки, асосий фаолият билан бир қаторда, ташкилий масалалар, шу жумладан, жамоани шакллантириш масаласи ҳам кун тартибида турибди.

Кўпчилик ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларим ва бошқа алоқа воситалар орқали менга коррупция ҳолатлари юзасидан мурожаатлар юборишмоқда ва тезкор муносабат билдиришим ёки чоралар кўришимни сўрашмоқда. Шунингдек, Агентликка ишга жойлашиш истагида бўлганлар ўзлари ҳақидаги маълумотларни юбормоқдалар.

Шу муносабат билан, қуйидагиларни маълум қилмоқчиман:

Фаолиятимизнинг илк кунидан фуқароларнинг коррупция ҳолатлари ҳақида Агентликни хабардор қилиш имконини берувчи махсус дастурни ишга туширишга киришдик.

Шунингдек, Агентликка ишга қабул қилишнинг танловга асосланган, шаффоф тизимини йўлга қўйиш устида иш бошланди. Номзодларни саралаш жараёнини адолатли ташкил этиш мақсадида (соҳа мутахассислари, жамоат ва халқаро ташкилотлар вакилларидан иборат) махсус комиссия тузилади.

Яна бир бор айтаман, бу янги фаолият. Уни аввалдан тўғри йўлга қўйишга ҳаракат қиламиз. Шунинг учун ушбу ташкилий масалаларни ҳал қилиш учун бироз вақт талаб этилади.

Агентликнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари:
Telegram — t.me/antikor_uzb
Facebook — https://www.facebook.com/antikoruzb
Савол, таклиф ва мурожаатлар учун: @antikoruz_bot

@aburxanov