2021-11-12 07:05:39
БИР КАМ ДУНЁ...Опа-сингиллар турмушга чиқишди: бири мол-дунёси беҳисоб эркатойга, иккинчиси сўмни сўмга улаб яшаётган бечораҳолга.
Опада данғиллама уй, қатор-қатор машина, калондимоғ қайнона ва олифта, суюқ оёқ эр.
Сингилда пахса уй, нураётган девор, содда қайнона, меҳнатдан боши чиқмаган эр.
Унисининг қадами ўлчовли, сўровли, терговли. Ўз уйида бегона, меҳрга зор.
Бунисини хонадонида борини бирга баҳам кўришган, бирга уйим-жойим деб тиришган. Яримта нон - роҳатижон.
Қизиқ...
Кичик қиз опасига ҳавас қилади... Опа эса синглисига...
Дунё шунақа... бир кам...
Мўжизавий олам!
35.3K views04:05