Get Mystery Box with random crypto!

Инсон ўзини ўзи тозалаш усуллари Инсон пиёда юриб ижобий туй | Мўъжизавий олам! 🌎🌸

Инсон ўзини ўзи тозалаш усуллари

Инсон пиёда юриб ижобий туйғуларни ўзига тортади.

Пиёда юриш кишига руҳий кувватни беради. Миянгиздаги паразит-фикрларни йўқотади.

Агарда дарахтзорлар, ўт ўланлар, қолаверса масжид атрофларида юрсангиз, ўзингиз билмаган ҳолда қўшимча энергия ҳам оласиз.

Чунки кўзларимиз монотон равишда ўтаётган нарсаларни кўриб боради.

Бу эса, ўнг ва чап мия ярим шарларини фаолиятини яхшилайди, ортиқча босим ва тушкун кайфиятни йўқотади.

Шошилмасдан юраверинг , нафас олишингизни кузатинг.

Чуқур нафас олинг, диафрагмани бўшатинг.
Хаёлингизда фақатгина нафас олиш ва нафас чиқариш бўлсин холос.

Мана шу оддий машқ организмдаги қаршиликни ечиб юборади ва миянгиз ортиқча нарсалардан тозаланаётганини сезасиз.

П.С. Чанг бўронлар ўтиб кетгандан кейин синаб кўринг.

Мўжизавий олам!