Get Mystery Box with random crypto!

РАМАЗОННИНГ 13-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН! Шайтонлар бу кунда хибс | Мўъжизавий олам! 🌎🌸

РАМАЗОННИНГ 13-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН!

Шайтонлар бу кунда хибсда бўлар.
Эй дўстим эринманг масжидга боринг.
Тангрим сабрингизни имтиҳон қилар.
Рамазон ойида покланиб олинг.

Бу ойда яшнайди жамийки диллар.
Охират кунига ҳужжатли бўлинг.
Муслима сингиллар. Муслим акалар.
Рамазон ойида покланиб олинг.

Балки насиб этмас келаси йилга.
Қалбга хавотирлик хиссини солинг.
Қуръон тиловати ила нақш солиб дилга.
Рамазон ойида покланиб олинг.

Бу дунё беш кундир, кимдадир 3 кун.
Масият қолибин сабрла ёринг.
Фурсатни бой берманг ақалли бугун.
Рамазон ойида покланиб олинг.

Мусулмон дунёсида фарз амалдир бу.
Охират кунида жаннатни ютинг.
Сизларга дўстона насихатим шу.
Рамазон ойида покланиб олинг.

Энг қадрли инсонларингизга юборинг!

@mojizaviyda- Мўъжизавий оламга сайр!‌‌