Get Mystery Box with random crypto!

РАМАЗОН ОЙИ МУБОРАК! • Қуёшни ҳам кулдириб, • Қалбга сурур | Мўъжизавий олам! 🌎🌸

РАМАЗОН ОЙИ МУБОРАК!

• Қуёшни ҳам кулдириб,
• Қалбга сурур тўлдириб,
• Дўстларни суюнтириб,
• Рамазон келди! Рамазон келди!

• Саҳар туринг ёронлар,
• Хатм қилинг Қуръонлар,
• Дод деворсин шайтонлар,
• Рамазон келди! Рамазон келди!

• Ғафлат ойи эмас бу,
• Овқат ойи эмас бу,
• Раҳмат ойи демак бу,
• Рамазон келди! Рамазон келди!

Эй, Рамазон! биз биламиз, сен баракалар бўлиб келяпсан, сен бизнинг дардларимизга даво бўлиб келяпсан, Эй, Баракалар ойи! барча сени кутяпти...

Яқинларни Табрикланг